Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йил бошидан бери қанча кишида коронавирус аниқланди?

Йил бошидан бери қанча кишида коронавирус аниқланди?

Бир йилдан ортиқ вақтдан бери коронавирус юртдошларимиз саломатлигига хавф солиб келмоқда.  2021 йилнинг 1 январидан июнь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар бўлган беш ойдан ошиқ вақт мобайнида неча кишида коронавирус инфекцияси аниқланди?

ССВ матбуот хизмати статистикасига кўра, 2021 йилнинг 1 январигача 77 182 нафар фуқаро коронавирус билан касалланган бўлса, 2021 йил 10 июнь ҳолатига кўра, 102 892 нафар беморда коронавирус аниқланганини кўриш мумкин. Ўтган беш ойдан ошиқ вақт мобайнида 25 710 нафар фуқаро касалликка чалинган.

Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери касалланганлар кўрсаткичи қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 413 нафар,
  • Андижон вилоятида 522 нафар,
  • Бухоро вилоятида 431 нафар,
  • Жиззах вилоятида 436 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 339 нафар,
  • Навоий вилоятида 189 нафар,
  • Наманган вилоятида 411 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 2735 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 344 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 282 нафар,
  • Фарғона вилоятида 537 нафар,
  • Хоразм вилоятида 485 нафар,
  • Тошкент вилоятида 3819 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 14 767 нафар нафар юртдошимизда коронавирус тасдиқланган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг