Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёнғин жойига ФВВ раҳбарияти етиб борди

Ёнғин жойига ФВВ раҳбарияти етиб борди

Тошкент шаҳрида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехи ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди.

Бугун, 17 сентябрь куни соат 18:07 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қизғалдоқ кўчасида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:17 да воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра ҳудуддаги 3 та резурварда мой махсулоти ёнган. 

Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ёнғин жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг