Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йўқолиб кетиш арафасидаги 7 дона итолғи қуши табиатга қўйиб юборилди

Йўқолиб кетиш арафасидаги 7 дона итолғи қуши табиатга қўйиб юборилди

Жорий йилнинг 9 сентябрь санасида давлат экология қўмитаси, Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари аввалроқ ноқонуний сотилишидан сақлаб қолинган 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларини ёввойи табиатга қўйиб юборди.

Экоқўмита хабарига кўра, бу қушлар 9 сентябрь куни қўмита ва ичики ишлар ходимлари тезкор тадбирида ноқонуний савдо қилинаётган вақтида олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, итолғи қуши Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) Конвенцияси II иловасига ва Халкаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (МСОП) Қизил китобига киритилган.

Уларнинг сони 1990 йилларда ноқонуний овлаш туфайли кескин камайиб, тахминан 120−150 жуфтни ташкил қилган. Ҳозирги вақтда мамлакат бўйича 70 жуфт атрофида эканлиги тахмин қилинади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг