Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёш аёл коронавирус қурбони бўлди

Ёш аёл коронавирус қурбони бўлди

Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. (аёл)нинг жорий йилнинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган.

ССВ хабарига кўра, бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан «COVID-19»га намуна олинган ва инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Бемор даволаниш жараёнида мутахассислар томонидан бир неча марта консультация қилинган, унга тасдиқланган стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Беморда ўткир нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли у сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион чораларга қарамасдан беморнинг ҳолати кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Бироз аввал коронавирусга чалинган пойтахтлик бемор вафот этгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг