Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш боласини калтаклаган самарқандлик аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ёш боласини калтаклаган самарқандлик аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бир муддат олдин Самарқанд вилояти Ургут тумани Ватак маҳалласида яшовчи фуқаро Г.О. нинг Россияда ишлаб юрган турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзандини калтаклагани ва бу ҳолатни видеотасвирга олиб, видеони турмуш ўртоғига юборгани ҳамда вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан уни қўрқитгани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоят ИИБга кўра, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Г.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жабрланувчининг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувида. Жиноят иши эса вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг