Ёш олимлар анжумани онлайн тарзда бўлиб ўтади
2020 йил 14-15 май кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани онлайн шаклда ўтказилади.
Мазкур анжуман ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий изланиш натижаларини муҳокама этиш, уларни керакли маълумотлар билан таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммоларини ечишнинг илмий-услубий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш борасида эришилаётган натижаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган.
Анжуманда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш, экология ва атроф муҳит муҳофазаси, гидротехника иншоотлари, сувни кўтариш воситаларини модернизациялаш ҳамда уларни ишончлилиги ва хавфсизлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги ишларини механизациялаш, электрлаштириш ва автоматлаштириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига математик моделлаштириш усуллари ва ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда сув хўжалигида кадрлар тайёрлаш муаммоларига оид масалаларни муҳокама қилиш асосий вазифа этиб белгиланган.
Мазкур анжуман 11 та илмий йўналишларда олиб борилиши ва уларда жами 300 дан ортиқ тақдимотлар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Онлайн тарзда ўтказилаётган конференцияда бошқа турдош ОТМ ларнинг ёш мутахассислари, магистр ва талабалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Барча иштирокчиларни тақдимотлар муҳокамасида ўзаро савол-жавоблар билан фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter