Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ ходимларини тасвирга олиб, интернетда тарқатганлар 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимларини тасвирга олиб, интернетда тарқатганлар 10 суткага қамалди

Видеодан кадр.

ЙПХ ходимларини обрўсизлантиришга уринган шахслар 10 суткага қамалди. 

Бухоро вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи катта инспектори Умиджон Баракаевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ЙПХ ходимларининг хизмат фаолиятини видеотасвирга олиб, уларни обрўсизлантирувчи мазмундаги видео-постни ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқароларга 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Таъкидланишича, Қоракўл туманилик 22 ҳамда 24 ёшли С.Д. ҳамда Ў.П. исмли шахслар ўзига тегишли автомашинада ҳаракатланиб кетишаётганда, ЙПХ инспекторлари томонидан профилактик назорат тартибида тўхтатилган. Икки фуқаро эса жараённи видеотасвирга олган ҳолда ижтимоий тармоқларга тарқатишни мақсад қилиб, инспекторларни тинглаш ёки қонуний талабларига амал қилиш ўрнида уларни асабийлаштиришга даъват этадиган ҳар хил қочиримли гаплар билан қаршилашган.

С.Д. ҳамда Ў.П. мақсадига эришган: ЙПХ инспекторларни обрўсизлантирувчи мазмундаги видео-постни ижтимоий тармоқларга тарқатишган.

Муҳокамаларга сабаб бўлган ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилган. Ёшларнинг хатти-ҳаракатлари қонунан нотўғри ҳамда асоссиз экани ўз исботини топган ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 195-моддаси, 2-қисми талаблари асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этилиб, суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан 10 суткадан муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

«Барчадан қонун талабларига риоя этишни, давлат органлари ходимларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни ҳамда асоссиз ва обрўсизлантирувчи ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз»,—дейди Умиджон Баракаев.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг