Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙТҲда ҳалок бўлган педагоглар ҳоким йиғилишига чақирилганди

ЙТҲда ҳалок бўлган педагоглар ҳоким йиғилишига чақирилганди

Фарғона вилояти ҳокими йиғилишига кетаётганда мактаб директор ўринбосарлари аварияга учраб, ҳалок бўлишганди. Ички ишлар вазирлиги кейинчалик уларнинг йиғилишга эмас, ўз юмуши билан йўлга чиққанини иддао қилганди.

Халқ таълими вазирлигига қарашли «Маърифат» газетасининг онлайн нашри Халқ таълими вазирлигига асосланиб ёзишича, педагогларни Данғара тумани ҳокими йиғилишга чақиртирган.

«Вазирнинг (Халқ таълими вазири — таҳр.) Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда «Фарғона ҳокими тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди» сарлавҳаси остида тарқалган мақола тафсилотларини ўрганиш мақсадида Фарғона вилояти Данғара туманига (кечаги «самосуд» ҳам шу туманда бўлганди — таҳр.) хизмат сафарига борилди. Сафар жараёнида туман халқ таълими бўлими мудири Алимардон Содиқов билан суҳбат ўтказилди. Ундан воқеа тафсилотлари ҳақида сўралганда, у содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида туман халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўбаси мудири А.Мираминовдан 2019 йил 29 сентябрь куни соат 21:30 ларда телефон орқали эшитганини маълум қилди», дейилади мақолада.

Нашрнинг ёзишича, ХТБ мудири туман ҳокими Саидмурод Аминжонов ҳокимликда ўтказиладиган йиғилишларда мунтазам равишда уни камситиб, ҳақоратлаб келаётгани, 2019 йил 23 сентябрь куни соат 8:30 да ҳокимлик мажлислар залида туман ХТБ тасарруфидаги мактаблар директорлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам ҳақоратлаб, камситиб, «мудирлик сенга қолгани йўқ» деб сўкиб ҳайдаган.

Шу сабабли у 2019 йил 24 сентябрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов ҳузурига бориб, эгаллаб турган лавозимидан ўз хоҳишига кўра озод этишни сўраган. Ўша кундан бошлаб А.Содиқов ишга чиқмаган. Ходимлари ЙТҲга учраганини эшитиб, зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Туман ХТБ мудири мактаб директорлари дафн маросимларида иштирок этгани, ходимларнинг Фарғона шаҳрига боришлари юзасидан топшириқ берган туман ҳокимлиги мутасаддилари воқеа жойига келишмаганини маълум қилган.

Ўрганиш жараёнида тумандаги 7 та мактаб директори билан ўтказилган суҳбат чоғида туман ҳокими С.Аминжонов мактаб директорларини ҳар душанба куни ҳокимлик соатига жалб қилиб, йиғилишни туман халқ таълимини муҳокама қилишдан бошлаши маълум бўлган.

Шу тариқа туман халқ таълими бўлими мудири А.Содиқовни кўпчилик олдида изза қилишини, баъзида эса мактаб раҳбарларини ҳам камситиб, ҳақоратлашини тушунтириш хатларида маълум қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг