Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зироатхон Мирзиёева номидан хайрия пуллари берилиши бўйича ахборот изоҳланди

Зироатхон Мирзиёева номидан хайрия пуллари берилиши бўйича ахборот изоҳланди

Ижтимоий тармоқларда «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироатхон Мирзиёева номидан сохта аккаунтлар очилиб, хайрия ва мукофот пуллари тарқатилиши ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда.

«Мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз», дейилади фонд хабарида.

«Замин» фонди лойиҳалари ҳақида унинг веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг