Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги келишувни Ўзбекистон олқишлади

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги келишувни Ўзбекистон олқишлади

Фото: Getty Images

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида имзоланган тинчлик келишуви юзасидан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

«Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлайди.

Куни кеча Вашингтонда тарихий Қўшма декларациянинг имзоланишига Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси етакчиларининг кучли сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди, деб ҳисоблаймиз.

Барча томонларнинг кўп йиллик можарони бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Ишончимиз комилки, Жанубий Кавказда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликнинг имкон қадар тезроқ ўрнатилиши кенг минтақамиздаги барча халқлар манфаати учун йирик транспорт ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади», дейилади унда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг