Президент администрациясида янги тайинлов амалга оширилди
![Президент администрациясида янги тайинлов амалга оширилди](https://xabar.uz/static/crop/2/2/920__95_222886289.jpg)
Азамат Шуҳратович Фозилов Ўзбекистон президенти администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Бу ҳақда Gazeta.uz ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Азамат Фозилов (1980 йилда туғилган) ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2020 йилдан буён Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг (ҳозирда қайта ташкил этилган) Кадрлар ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Азамат Фозилов, шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия агентликлари ва молиявий ҳисобот департаментлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази директори, Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари (2019−2020) лавозимларида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter