Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди (фото)

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 12 октябр куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини аэропортда Қозоғистон бош вазири А.Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

13-14 октябр кунлари Остонада иккита саммит — Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлислари бўлиб ўтади. Президентимиз уларда иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Саммитлар кун тартибига ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, самарали транспорт коммуникацияларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари киритилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг