«Башакшеҳир» сафарда ғалаба қозонди, Шомуродов 3-голга ҳисса қўшди
Туркия чемпионатининг 19-турида «Истанбул Башакшеҳир» сафарда «Кайсериспор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.
Бу истанбулликларнинг қаторасига тўртинчи ғалабасидир.
Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга туширилди. Аббос 81-дақиқада алмаштирилди, Элдор тўлиқ ўйнади ва жамоасининг 3-голига ассистентлик қилди.
Туркия Суперлигаси. 19-тур
Кайсериспор — Башакшеҳир 0:3
Голлар: Дэви Зелке (35, пеналти), Рамазан Живелек (67, автогол), Нуну да Кошта (83).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter