Италиялик аёл олтита қишки Олимпиадада медал ютиб, тарихий рекорд ўрнатди
Италиялик шорт-трекчи Арианна Фонтана қишки Олимпия ўйинларининг олтитасида медалларни қўлга киритган тарихдаги илк аёл спортчига айланди.
У ушбу натижани Милан ва Кортина-д'Ампеццодаги қишки Олимпиадада Италия терма жамоаси таркибида аралаш эстафетада олтин медал соҳибига айланиб қайд этди.
Фонтана ўзининг илк Олимпия медали (эстафетада бронза)ни 2006 йилда Туринда қўлга киритган эди, ўшанда у 16 ёшга ҳам тўлмаганди. Кейинги Олимпиадаларда у ўз жамғармасини мунтазам бойитиб борди: Ванкувер-2010да 500 метрга югуришда бронза, Сочи-2014да 500 метрда кумуш ва иккита бронза, Пхёнчхан-2018да 500 метрда олтин, эстафетада кумуш ва 1000 метрда бронза қўшилди. Пекин-2022 Олимпиадасида у яна 500 метрлик масофада олтин ютди ва иккита кумуш медални ҳам қўлга киритди.
Ҳозир Арианна Фонтана 35 ёшда. Унинг Олимпия медаллари сони жами 12 тага етди (3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза). Булардан ташқари, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 17 та ва Европа биринчиликларининг 45 та медали бор.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter