Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпиони одам савдосида айбланмоқда

Жаҳон чемпиони одам савдосида айбланмоқда

Фото: Global Look Press

Франция терма жамоаси билан 2018 йилда жаҳон чемпиони бўлган, айни пайтда «ПСЖ» клубида тўп сураётган Лукас Эрнандес одам савдоси ва мажбурий меҳнатга жалб қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Paris Match нашри хабар берди.

Футболчи ва унинг рафиқаси Виктория Триайга қарши айбловни колумбиялик оила — эр-хотин ва уч фарзанди илгари сурди.

«Бизни эзиб ишлатишди ва камситишди, келишилганидан анча кам ҳақ тўлашди. Улар муҳожирлар ва уларнинг оилаларини эксплуатация қилмоқда, ҳеч қачон содир бўлмайдиган қонунийлаштиришни ваъда қилиб, биз билан қуллардек муносабатда бўлишди», — деди жабрланувчилардан бири.

Эрнандес ва рафиқасига қарши иш Версал прокуратурасига топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг