Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Луи ван Гал саратонга чалингани маълум бўлди

Луи ван Гал саратонга чалингани маълум бўлди

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи Ван Гал саратон касаллигига чалинганини маълум қилди.

«Ҳар сафар терма жамоада бўлганимда тунда касалхонага боришга тўғри келади, шу пайтгача футболчиларнинг бундан хабари йўқ эди. Улар мени соғлом деб ўйлашди, аммо соғлом эмасман», — деди Ван Гал Голландия телеканалларидан бирида.

70 ёшли мутахассис простата саратонининг агрессив шаклига учраганини айтди. Ҳозиргача у 25 муолажадан ўтган.

Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022да Голландия терма жамоаси Қатар, Сенегал ва Эквадор билан тўқнаш келади. Биринчи ўйинда, 21 ноябрь куни голландлар сенегалликлар билан баҳс олиб боришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг