Нодирбек Абдусатторов ЖЧда кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида рапид ва блиц йўналишида FIDE жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Блиц йўналишидаги очиқ мусобақалар финалида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен билан беллашди. Шиддатли баҳсда Карлсен 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада Нодирбек Абдусатторов блис йўналишида 2025 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида эса қозоғистонлик Бибисора Ассаубаева жаҳон чемпиони бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter