Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Суперкубоги: «Нефтчи» ўз тарихидаги илк ғалабага эришди

Ўзбекистон Суперкубоги: «Нефтчи» ўз тарихидаги илк ғалабага эришди

Фото: «Нефтчи» ФК

15 март куни Андижондаги «Бобур Арена» ҳақиқий футбол байрамига мезбонлик қилди. Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган шиддатли баҳсда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби амалдаги чемпион — «Пахтакор» устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор ушбу соврин эгаси бўлди.

Ўйин тақдирини 17-дақиқада Ратинио томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Ислом Исмоилов шогирдлари учрашув давомида тартибли ўйин намойиш этиб, «шерлар»нинг тинимсиз ҳужумларига бардош бера олишди. Шу тариқа, Суперлига пешқадами ўз мавқеини яна бир бор исботлади. Эътиборлиси, «Пахтакор» саккизинчи марта финалда ўйнаётган бўлса-да, олтинчи марта имкониятни бой берди. Фарғоналик мухлислар хотирасида бу кун узоқ кутилган тарихий зафар сифатида муҳрланди.

Ўзбекистон суперкубоги

Нефтчи — Пахтакор 1:0

15 март. Андижон. «Бобур Арена»

Гол: Ратинио (17).

Нефтчи: Ботирали Эргашев, Фаррух Сайфиев, Анвар Ғофуров, Боян Цигер, Иброҳимхалил Йўлдошев, Ратинио (Владимир Йовович, 72), Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Икром Алибоев, 72), Алишер Одилов (Асилбек Жумаев, 81), Аброр Исмоилов (Хуршид Ғиёсов, 81), Стипе Перица (Зоран Марушич, 61).

Пахтакор: Владимир Назаров, Заид Таҳсин, Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳим Ибрагимов (Фламарион, 79), Акмал Мозговой, Рустам Турдимуродов (Пётр Пажишек, 61), Достон Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 69) Башар Ресан (Ойбек Бозоров, 69), Сардор Собирхўжаев, Шерзод Насруллаев, Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Ратинио (67), Анвар Ғофуров (82).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг