Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Хитой терма жамоасига қарши ўйнайди

Ўзбекистон Хитой терма жамоасига қарши ўйнайди

Фото: ЎФА.

Ўзбекистон термаси Дубайда икки учрашув ўтказади

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

Мазкур йиғин давомида мураббийлар штаби томонидан терма жамоага номзод футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш режалаштирилган. 

Мазкур йиғин ФИФА кунлари доирасидаги расмий учрашувлардан ташқари режа асосида ташкил этилган бўлиб, асосий эътибор футболчиларни кўрикдан ўтказишга қаратилган. 

Шу боис миллий жамоанинг Хитой миллий терма жамоаси ҳамда «Урарту» клубига қарши баҳслари машғулот учрашуви форматида ўтказилади. Мазкур ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади, дейилади ЎФА хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистон ФИФА рейтингида 52-ўринни эгаллаганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг