Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мандат эълон қилинди

Мандат эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

Ҳозироқ 2024-2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларини билиш учун my.gov.uz портали ёки унинг мобил иловаси (MyGov)даги "Абитуриент тест синовлари натижаси билан танишиш" хизматидан фойдаланинг.

Шунингдек, қуйидаги усулларда аниқлаш мумкин:

my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади.

mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг ID рақами киритилади.

SMS-хабарнома хизмати орқали. 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Тест натижалари қайдномаси орқали. Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг