ОТМларда ўқиш анъанавий шаклда бошланиши мумкин
Ўзбекистон ОТМларида ўқиш яна анъанавий шаклга қайтиши мумкин.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ўтказган видеоселекторда мазкур масала кўриб чиқилган.
Лекин анъанавий таълимга қайтиш бўйича узил-кесил қарор қабул қилинмаган, вазият ҳали тўлиқ ўрганилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 март куни, юртимизда илк коронавирус юқтирган фуқаро аниқлангандан сўнг барча ОТМларда ўқиш тўхтаган.
2 сентябрдан эса ўқиш масофавий шаклда қайтадан бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter