Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда таҳсил: энг кўп ҳиндлар ва туркманлар келмоқда

Ўзбекистонда таҳсил: энг кўп ҳиндлар ва туркманлар келмоқда

Фото: Тошкент тиббиёт академияси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида жами 9,5 минг нафар чет эл фуқароси таҳсил олиш учун Ўзбекистонга келган.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 фоизга ошган.

Январ–июн ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Ҳиндистон — 2 780 нафар;
  • Туркманистон — 2 622 нафар;
  • Тожикистон — 1 145 нафар;
  • Хитой — 459 нафар;
  • Жанубий Корея — 381 нафар;
  • Покистон — 348 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 263 нафар;
  • АҚШ — 232 нафар;
  • Афғонистон — 167 нафар;
  • Туркия — 161 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 988 нафар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг