Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхати эълон қилинди

Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхати эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхати белгиланди. 

Адлия вазирлиги Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3849, 09.06.2026 й.)

Хусусан, ушбу рўйхатда мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган 465 та педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар белгиланди.

Шу жумладан, профессор, доцент, катта ўқитувчи, кичик ўқитувчи, методист, тарбиячи, йўриқчи, услубчи ва бошқалар педагогик лавозимлар ҳисобланади.

Маълумот учун, «Педагогнинг мақоми тўғрисида» ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир.

Аввалроқ Педагогика йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг билимлари ташқи диагностикадан ўтказилиши маълум қилинганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг