Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тест натижаларини эълон қилиш ортга сурилди

Тест натижаларини эълон қилиш ортга сурилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 21 августда эълон қилиниши мўлжалланган 2019-2020 ўқув йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг натижалари ортга сурилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги эълонида маълум қилинди.

Эълонда билдирилишича, бугун Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов иштирокидаги брифингга ўтказилади ва тадбирда 2019/2020 ўқув йиллари олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовлари танлови бўйича маълумот тақдим этилади. Шунингдек, 21 августда эълон қилиниши мўлжалланган мандат натижалари маълум кунлар орқага сурилиши юзасидан ҳам ахборот берилади.

Тест натижалари ортга сурилиши сабаблари ва қачон эълон қилиниши бугун соат 15:00да бўладиган ушбу брифингда маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг