Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент аграр университети Украина ОТМси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Тошкент аграр университети Украина ОТМси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Фото: Тошкент давлат аграр университети

Тошкент давлат аграр университети делегацияси Украина табиий ва атроф-муҳит фанлари университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф давомида Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали билан Украина табиий ва атроф-муҳит фанлари университети ўртасида 2019 йил 4 июль куни Киев шаҳрида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Томонлар қорамолчилик, балиқчилик, асаларичилик, ўсимликлар ҳимояси, биотехнология соҳаларида янги лойиҳалар бошлаш ҳамда ўқув-услубий ва илмий тадқиқот йўналишларида инновацон ишланмаларни алмашиш борасида келишувга эришдилар.

Украина табиий ва атроф-муҳит фанлари университети билан талабалари алмашуви имконияти яратилди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг