Тошкент давлат шарқшунослик университетида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди
Тошкент давлат шарқшунослик университетида «Хорижий тилларни ўқитишдаги янги тенденциялар: инклюзив таълим ва EFL/ESPдаги инновациялар» мавзусида ташкил этилган илмий конференция халқаро ва маҳаллий олий таълим муассасалари профессорларини офлайн ва онлайн шаклда бир жойга жамлади.
Мазкур анжуман хорижий тилларни ўқитишда замонавий ёндашувлар, инклюзив таълимнинг долзарб масалалари ҳамда EFL (инглиз тилини хорижий тил сифатида ўқитиш) ва ESP (махсус мақсадлар учун инглиз тили) йўналишларидаги инновацион усулларни муҳокама қилишга бағишланди.
Унда хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан тил ўқитиш методикаси, маданиятлараро коммуникация, корпус лингвистикаси, инклюзив таълим, сунъий интеллектнинг методик имкониятлари ҳамда лексик хариталаш орқали сўз бойлигини ошириш каби долзарб мавзуларда маърузалар тақдим этилди.
Конференция доирасида хорижий тилларни ўқитишда инновацион методларни жорий этиш, инклюзив таълимни ривожлантириш, замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганишга бағишланган шўъба йиғилишлари ҳам ташкил этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter