Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда водородли автобус ишлаб чиқарилди

Ҳиндистонда водородли автобус ишлаб чиқарилди

Фото: The Economic Times

Ҳиндистонда биринчи водородли автобус ишлаб чиқарилди. Автобус 22 август куни Пуна шаҳрида мамлакат фан ва технологиялар вазири Житендра Сингх иштирокида йўлга қўйилди.

Вазирнинг айтишича, водородли юк машиналари ва автобусларнинг эксплуатация харажатлари дизелда юрувчи машиналарникига нисбатан кам. Шу боис транспорт воситаларида водороднинг пайдо бўлиши мамлакатда «инқилобий» ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

«Бош вазир Нарендра Моди водородли ёнилғини ривожлантириш дастурини илгари сурмоқда. Бундан мақсад иқлим ўзгаришларига қарши курашишда ва экологик тоза энергия соҳасида Ҳиндистоннинг мустақиллигига эришиш ҳамда кўплаб иш ўринлари яратишдир», —  қўшимча қилди Сингх.

Ҳиндистоннинг водородли автобуси мамлакат фан ва саноат тадқиқотлари кенгаши ва KPIT компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг