Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди

Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди

Бугун, 9 январь куни АОКАда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни соҳасини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов давлатимиз раҳбари томонидан «АйТи» тадбиркорлик ва ёшларни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Ҳар бир ҳудудда Рақамли технологиялари ўқув марказлари ташкил этиш орқали аҳолини, айниқса ёшларимизни дастурлаш сирлари, веб-сайтлар ва мобиль иловалар яратиш бўйича билимларни ошириш йўлга қўйилди.

Шу мақсадда ўтган йили IT Паркнинг 5 та филиали фаолияти йўлга қўйилди (Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд), уларда 400 дан зиёд корхона фаолият бошлади.

Қисқа вақт мобайнида улар томонидан 900 дан зиёд дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқилди.

5 та муҳим ташаббус доирасида республика бўйича 107 та Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди ва 200 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди», – деди вазир.

Шунингдек, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни жорий этишда рақамли инфратузилмани ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, йил давомида бу борада амалга оширилган ишлар санаб ўтилди:

  • 1 млн.та интернет тармоғида кенг полосали уланиш портлари ўрнатилди ва уларнинг умумий сони 3 млн.тага етказилди;
  • 32 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилди;
  • 3 мингта таянч станциялари кенг полосали технологиялари асосида модернизация қилинди;
  • 5 Петабайт сиғимга тенг Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилди;
  • Мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди (1 Мбит/с интернет нархи 40,0 минг сўм).

Қолаверса, ижтимоий соҳа объектларига, шу жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, 5 641 та мобил алоқа таянч станциялари ишга туширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг