Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар учун соврин жамғармаси 6000$ бўлган танлов муддати узайтирилди

Ўқитувчилар учун соврин жамғармаси 6000$ бўлган танлов муддати узайтирилди

Фото: IT-Парк

«One Million Uzbek Coders» лойиҳаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун умумий соврин жамғармаси 6000$ бўлган танлов муддати 1 февралга қадар узайтирилди. Бу ҳақда IT Park ахборот хизмати маълум қилди.

Танловнинг мақсади:

Лойиҳа доирасида ўқитувчиларнинг профессионал ютуқларини аниқлаш ва эътироф этиш, шунингдек, ўқитувчиларни таълим жараёнида инновацион технологиялардан фаол фойдаланишга ундаш.

Танлов иштирокчилари:

  • Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари

Талаблар:

  • Ўқитувчилар ва уларнинг талабалари томонидан телеграм гуруҳларида ва лойиҳанинг ижтимоий тармоқларида мотивация ва фаоллик кўрсатилиши

Совринли ўринлар сони:

  • 8 та

Танлов танлов иштирокчиси бўлиш, иштирокчиларининг қандай баҳоланиши ва бошқа тафсилотлар ҳақида расмий сайтда ўқишингиз мумкин.

Платформа ҳаволаси: uzbekcoders.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг