Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"ЎзТТБРМ" ДУК "AI Alliance" нинг расмий аъзоси бўлди (видео)

Фото: “ЎзТТБРМ” ДУК.

“ЎзТТБРМ” ДУК “AI Alliance”нинг расмий аъзоси бўлди.

Мазкур аъзолик “ЎзТТБРМ” ДУКга Алянснинг халқаро ташаббуслари, дастурлари ва лойиҳаларида иштирок этиш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш, жорий этишга ҳисса қўшиш имконини беради.

Алянс учун ҳамкорлик қуйидаги муҳим имкониятларни беради: “ЎзТТБРМ” ДУКнинг реал вақт мониторинги ва автоматлаштирилган тизимлари сунъий интеллект алгоритмлари билан интеграция қилиниши натижасида тармоқ самарадорлигини ошириш имконияти ишлаб чиқиш;  сунъий интеллектнинг корхона фаолиятига интеграциялашиши, хизмат сифатини сезиларли даражада яхшилаши ҳамда ушбу соҳадаги илғор AI стартаплар билан самарали ҳамкорлик ўрнатишни амалга ошириш. 

Ушбу муҳим қадам “ЎзТТБРМ” ДУКнинг инновациялар, рақамли технологиялар ва глобал стандартларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда сунъий интеллект соҳасида янги имкониятлар учун мустаҳкам асос яратади.

“AI Alliance” – Ўзбекистонда сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида давлат, фан, бизнес ва жамият ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг