Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ матбуот хизмати огоҳлантиради!

ТАТУ матбуот хизмати огоҳлантиради!

Фото: «Tuit.uz»

Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мамлакатимиздаги энг илғор олийгоҳларидан бирига айланиб улгурди. Шунингдек, айни вақтда университет фаолиятини кузатиб борадиган, ундаги таълим жараёнига бефарқ бўлмаган талабаларимиз, юртдошларимиз, хорижий ҳамкорларимиз биздан чиқадиган ҳар қандай ахборотларни жиддий эътибор билан кузатиб бормоқда. Бу қувонарли ҳолат, албатта.

Ғуломжон Назаров

Айни вақтда университет фаолияти, таълим жараёни, талабалар ҳаётини ёритиб борадиган бир қанча фейк телеграм каналлар, инстаграм саҳифалар мавжуд. Бироқ ушбу каналларда бериб борилаётган маълумотлар, жойланадиган турли ахборотлар ва умуман канал ҳамда саҳифаларнинг контенти меъёр доирасида эмас ҳамда университет даражасига тўғри келмайди. Кўнгилочар мазмундаги ахборот тарқатувчи бу саҳифалар ва каналларнинг номи негадир университет номига ўхшаш, масалан: tuituzz, tatuuz, tuittatu, tuitnews, tuit_uzb ва ҳ.к.лар.

Энг ёмони, кўпгина интернет фойдаланувчилари ушбу канал ва саҳифаларда чоп этилган ахборотларни ўқиб боради ва ишонади.

ТАТУ матбуот хизмати шуни маълум қиладики, бундай канал ва саҳифаларда чоп этилаётган ахборотларга ишонманг (агар расмий сайтимиз, телеграм каналимиз, фейсбук саҳифамизни манба сифатида кўрсатмаган бўлса)! 

Айни вақтда ТАТУ матбуот хизмати қуйида келтирилган канал ҳамда саҳифаларни расмий деб эълон қилади ва ушбу канал ҳамда саҳифаларда  ТАТУга оид чоп этилаётган янгиликларни ишончли деб билади. Қолган канал ҳамда саҳифалар маълумотларига жавоб бермайди.

Сайт: https://tuit.uz/uz

Telegram:  https://t.me/TUIT_ONLINE

Facebook: https://www.facebook.com/TUITuzb

Instagram: https://www.instagram.com/tatu.uz

ВКонтакте: https://vk.com/tuituz

LinkedIn:  https://www.linkedin.com/company/tuituzb

 

Ғуломжон Назаров,
ТАТУ матбуот хизмати бошлиғи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг