Навоийда 32 ёшли эркак чўкиб кетди
Бугун, 16 июль куни соат 13:47 да Навоий вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, Кармана тумани ИИБдан Навоий шаҳар «Тинчлик» МФЙда яшовчи 32 ёшли фуқаро Кармана тумани «Каттамачид» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Зарафшон» дарёсига чўмилиш мақсадида сувга тушиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув ишлари натидасида фуқаронинг жасади соат 17:00 да сувда чўккан жойидан тахминан 10 метр узоқликдан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.
Тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли экалигидан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этишни сўрайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter