Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Ню-Йоркка жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун бугун, 20 сентябр куни амалий ташриф билан Ню-Йорк шаҳрига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари Бош ассамблея ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Саммит доирасида нуфузли халқаро молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар, АҚШнинг етакчи компаниялари ва инвестиция тузилмалари иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter