Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналистга туҳмат қилган андижонлик мулозим жаримага тортилди

Журналистга туҳмат қилган андижонлик мулозим жаримага тортилди

Бугун, 8 январь куни Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Кошкаровага нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.

Андижон шаҳар маъмурий суди қарорига кўра, Г.Кошкарова Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) ва 41-моддаси (ҳақорат қилиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди ва 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, мутасадди хоним таниқли журналист, Human.uz сайти раҳбари Хуршид Далиевни Андижон шаҳар ҳокимлигининг телеграм саҳифаси орқали курак тугул, тувакда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни ҳатто «Ҳизбут-таҳрир» (террорчилик ташкилоти) аъзоси дейишгача борганди.

Мазкур ҳолатга оид суриштирув ишлари сирли равишда чўзилиб, қачонки ижтимоий тармоқларда бонг урилганидан кейингина «дело» судга оширилгани ўқувчилар ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг