Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Африканинг йирик мамлакати электр токисиз қолди

Африканинг йирик мамлакати электр токисиз қолди

Шарқий Африкада жойлашган Кенияда юқори вольтли электр узатиш линиясидаги узилиш сабабли деярли бутун мамлакат электр токисиз қолди.

Пойтахт Найроби ҳамда қатор вилоятларда электр токи ўчган.

«Kenya Power» давлат компанияси маълум қилишича, Тана дарёсидаги Киамбере ГЭСдан миллий тармоққа электр узатувчи Киамбере – Эмбакаси участкасининг 220-километрида  маҳаллий вақт билан соат 10:45 атрофида устунларнинг қулаб тушиши ҳодисага сабабчи бўлган.

Компания тикланиш ишлари кетаётганини маълум қилган.

Маълумот учун: Кения ҳудуди — 580,367 квадрат километр, аҳолиси — салкам 55 миллион киши.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг