Алия Назарбоева: «Бу биз учун шафқатсиз сабоқ бўлди»
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева мамлакатдаги вазият «катта сабоқ» бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳақда у «Инстаграм» саҳифасида пост қолдирган.
«Азиз дўстлар! Юртимиздаги фожиали воқеалар қалбни чуқур қайғуга солди. Қурбонлар ва ўлганлар сабаб дард ва надоматларни сўз билан ифодалаш қийин. Мен барча қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман.
Барчамиз учун бу шафқатсиз сабоқ тарихимизда сўнггиси бўлсин. Тинч даврда одамларнинг қурбон бўлиши адолатдан эмас.
Айни дамда отамни маънавий қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдираман. Отамга шу кунларда турли ҳудудлардан кўплаб хат-хабарлар келмоқда.
Қозоғистонга фақат тинчлик-хотиржамлик, қозоқ халқига фаровонлик ва соғлик тилайман. Ўзингизни асранг!», — деб ёзган Алия Назарбоева.
Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон мустақиллик тарихидаги энг йирик инқирозни бошидан кечирди», дея айтиб ўтган эди.
«Январ ойида бир неча кун давомида Қозоғистон кенг кўламли инқирозни бошидан кечирди. Бу мустақилликнинг 30 йиллик тарихидаги энг қийин вазият бўлди. Умуман олганда, мамлакатимиз ҳозиргача бундай даражадаги ҳақиқий таҳдидга дуч келмаган»,— дея таъкидлаган Қозоғистон Президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter