АҚШ форс расмийларига «нуқтали зарбалар» беришни режалаштирмоқда — MEE
АҚШ маъмурияти Эрондаги намойишчиларнинг ўлимига алоқадор юқори мартабали амалдорлар ва қўмондонларга «нуқтали зарбалар» бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Middle East Eye (MEE) нашри Форс кўрфази мамлакатларидан биридаги давлат хизматчисига асосланиб хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, АҚШ ушбу зарбаларни жорий ҳафта давомида амалга ошириши мумкин. Бироқ, Вашингтоннинг режалари вазиятга қараб ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.
Шу билан бирга, номи сир тутилган америкалик собиқ разведка ходими нашрга берган интервюсида президент Доналд Трамп Эронда амалдаги ҳокимиятни алмаштириш ғоясидан воз кечмаганини маълум қилди. У Оқ уй маъмуриятида ўтказилган муҳокамалар асосида шундай хулосага келган.
Куни кеча АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Abraham Lincoln» авиазарба кучлари Яқин Шарққа етиб келгани ҳақида хабар берилганди.
Трамп баёнот беришича, ҳозир Форс кўрфази атрофида Венесуэла соҳилларидагидан ҳам кўпроқ АҚШ ҳарбий кемалари сузиб юрибди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter