Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ИШИДнинг юқори мартабали командирини ўлдирди

АҚШ ИШИДнинг юқори мартабали командирини ўлдирди

Фото: TVC

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати маълумотларига кўра, 19 июнь куни АҚШ ҳарбий кучлари Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида ИШИД нишонларига қарши ҳаво ҳужуми уюштирди.

Ҳужум натижасида ИШИДнинг юқори лавозимли раҳбари Али Ҳусайн ал-Улавий ўлдирилган. 

 Пресс-релизда CENTCOM кучлари АҚШ ичида ҳам, хорижда ҳам америкаликларга таҳдид солувчи террорчиларга қарши курашишда давом этаётгани айтилган.«CENTCOM ва бизнинг ҳамкорларимиз ИШИД қолдиқларини йўқ қилишга содиқ қолишмоқда, бу унинг абадий мағлубиятини таъминлайди», деди адмирал Бред Купер. 

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2014 йил сентябрида Сурияда ИШИДга қарши операцияни бошладилар. 2024 йилда мамлакат ҳукумати алмашди, ИШИД билан курашган гуруҳ раҳбари Аҳмад аш-Шараа президент бўлди.

2026 йил феврал ойида Вашингтон операция тугаганини эълон қилди ва апрель ойида ўз ҳарбий хизматчиларини мамлакат бўйлаб базалардан олиб чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг