АҚШ: Россия Эронга разведка маълумотлари бермаётганини айтди
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг айтишича, Вашингтон Россия томонидан Эронга разведка маълумотлари узатилмаётгани ҳақидаги баёнотни инобатга олмоқда.
У CNBC телеканалига берган интервьюсида Россия раҳбарияти 9 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон суҳбати давомида бу айбловларни рад этганини маълум қилди.
«Уларнинг сўзларига ишониш мумкин. Умид қиламизки, улар бундай маълумотларни узатмаяпти», – деди Уиткофф.
Унинг сўзларига кўра, 9 март куни у ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер Россия президенти маслаҳатчиси Юрий Ушаков билан алоҳида телефон орқали мулоқот қилган. Ушаков ҳам Россия Эронга разведка маълумотлари бермаётганини такрорлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Washington Post нашри манбаларига таяниб, Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги кемалари, самолётлари ва ҳарбий базалари ҳақида маълумот берган бўлиши мумкинлигини хабар қилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter