Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беларус ТИВ Арманистонга норозилик нотаси юборди

Беларус ТИВ Арманистонга норозилик нотаси юборди

Ален Симонян.

Фото: Qafqazinfo

Арманистоннинг Беларусдаги муваққат ишлар вакили Артур Саргсян Беларус ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга «Арманистон томонининг нодўстона ҳаракатлари» муносабати билан қатъий норозилик билдирилди ва тегишли нота топширилди.

Гап шундаки, аввалроқ Арманистон парламенти спикери Ален Симонян: «Арманистон губернияга айланмаслиги ва Беларус каби бошқарилмаслиги керак», деган эди.

Минск ушбу фикрларни «сайловолди популизми ва ўз электорати эътиборини оғир ички муаммолардан чалғитишга уриниш», деб атади.

«Беларус — Россия билан иттифоқчилик муносабатлари форматини мустақил белгилайдиган суверен давлатдир. Биз бу ҳамкорлик билан фахрланамиз ва ҳеч кимга бизга дарс беришига йўл қўймаймиз. Минскни «мифик аралашув» шиорлари остида ички сиёсий жанжалларга тортишга уриниш — оддий дипломатик этиканинг қўпол равишда бузилишидир», — дейилади ТИВ баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг