Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир умрга қамалган собиқ сенатор Рамзан Қодировдан кечирим сўради

Бир умрга қамалган собиқ сенатор Рамзан Қодировдан кечирим сўради

Фото: Медуза LIVE

Қорачой-Черкасия собиқ сенатори, қотиллик учун бир умрга қамалган Рауф Арашуков Рамзан Қодировдан кечирим сўраб, ундан ёрдам беришни илтимос қилди.

Кечирим сўралган пост Арашуковнинг инстаграмида жойланди.

Қодировни «азиз биродар» деб атаган собиқ сенатор Чеченистон раҳбарининг жаҳлини чиқарадиган «бирон ишни ҳеч қачон атайин қилмаганини» айтди. «Бироқ бу мени ва хатоларимни оқлаш учун асос бўлолмайди... Аллоҳ ҳаққи мени кечиришни сўрайман», — деб ёзди Арашуков.

У шунингдек юзага келган вазиятда оиласига ёрдам беришни Қодировдан сўраган.

Арашуков қайси хатоларни назарда тутган, унга айнан қандай ёрдам керак, номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг