БМТ молиявий банкротлик ёқасига келиб қолди
The Wall Street Journal газетасининг хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «молиявий инқироз» ёқасида турибди, чунки Қўшма Штатлар ва Хитой (бу бюджет даромадларининг 42 фоизини ташкил қилади) тўловларни кечиктирмоқда.
БМТнинг маълум қилишича, агар вазият шундай давом этса, август ойининг ўрталарига келиб ташкилотда маблағ тугаб қолади.
Нашрга кўра, Қўшма Штатлар ташкилотдан 4 миллиард доллар қарздор. Доналд Трамп маъмурияти исрофгарчиликка қарши кураш доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) каби ўнлаб БМТ дастурларидан чиқиб кетди. Вашингтон ўзининг доимий ёрдамини харажатларни қисқартиришга, жумладан, ходимларни қисқартиришга ва машина таржимасини жорий этишга боғламоқда, деб таъкидлайди газета.
БМТнинг иккинчи йирик донори бўлган Хитой ўзини ташкилотнинг асосий ҳимоячиси ва «молиявий ҳиссалар бўйича амалда етакчи» деб атайди. Айни пайтда, журналга кўра, унинг қарзи 455 миллион долларга етади. Пекин ўзининг молиявий мажбуриятларини бажаришга ваъда бермоқда.
Журналистларнинг фикрига кўра, БМТ ходимларининг маошлари унинг харажатларининг тахминан 70 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, ташкилот аллақачон сезиларли даражада харажатларниқисқартиришни амалга оширган. Журналистларнинг сўзларига кўра, Котибият баъзи офисларни ёпди, 3000 та лавозимни бекор қилди ва таржимонларнинг иш вақтини қисқартирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter