Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилияда кучли тошқинлар қурбонлари сони 136 кишига етди

Бразилияда кучли тошқинлар қурбонлари сони 136 кишига етди

Фото: noticiasaominuto.com

Рио-де-Жанейро штати қутқарувчилари 15 февраль куни рўй берган кўчки ва сув тошқинлари оқибатида катта зарар кўрган Петрополис шаҳрида омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.  Маълум қилинишича, ҳозирга қадар тошқин оқибатида қурбон бўлганлар сони 136 кишига етган.

«Петрополисда қидирув ишлари тўртинчи кундирки давом этмоқда. Ўт ўчириш бошқармаси ҳали ҳам тирик одамларни лой ва вайроналар остидан қутқариш мумкин, деб ҳисобламоқда. Департамент томонидан эълон қилинган жами қурбонлар сони 136 кишига етди»,— дейилади ОАВ материалида.

Бразилия суд-тиббиёт институти маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 22 нафар вояга етмаганлар ҳам бор.  Штат полициясига кўра, Петрополисдаги фожиали воқеалардан кейин 213 киши бедарак йўқолган.

Сешанба куни бошланган кучли ёмғир кўчки ва сув тошқинларини келтириб чиқарди. Олти соатдан сал кўпроқ вақт ичида ҳар квадрат метрга 260 литр ёмғир ёғди.  Бу феврал ойида Бразилиянинг ушбу минтақасида одатдагидан кўпроқ ёғингарчилик миқдори қайд этилганини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг