Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда диний маросимдаги тиқилинчда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ҳиндистонда диний маросимдаги тиқилинчда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Фото: ВВС

Фожиа Рати Бханпур қишлоғида юз берди. Ушбу қишлоқда одамлар машҳур воиз Бхоле Бабуни тинглаш учун йиғилган эди. Бундай диний маросимлар сатсанг деб аталади.

Қурбонларнинг шахсини аниқлаш жараёни ҳамон давом этмоқда, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

Тиқилинчга айнан нима сабаб бўлгани номаълум. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, чиқиш йўли жуда тор бўлган ва одамлар тадбирни тарк этаётганда кучли чанг бўронидан саросимага тушиб, ваҳима келиб чиқарган, натижада кўплаб одамлар оёқ остида қолишган.

Ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар шифохонага юк машиналарида ва ҳатто мототциклларда олиб келинган. Касалхона ичида етарли жой йўқ бўлгани учун жасадлар кўчада тўпланиб қолган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеолардан бирида аёлнинг юк машинаси орқасида бир жасадлар устидан йиғлаётгани, бошқасида эса ёнма-ён ётган эркак ва аёлнинг жасадлари акс этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг