Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намойишчилар Исроилда муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилишди

Намойишчилар Исроилда муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилишди

Фото: МТРК «Мир» / Екатерина Дегтерева

Тел-Авивда муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ва Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш талаби билан ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ноқонуний митингни тарқатиш учун полиция сув пуркагичлардан фойдаланган ва отлиқ бўлинмаларни ишга солган.

Шаҳар марказида минглаб одамлар ҳукумат бинолари олдида ҳафталик митинг ўтказиш учун тўпланишди. Полиция томонидан рухсат берилган намойиш тугагач, юзлаб фаоллар ҳаракатланишда давом этишган ва кучишлатар бўлинмалар Тел-Авивнинг марказий магистралига намойишчилар чиқиб кетмаслиги учун тўсиқлар ўрнатган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларни тарқалишга чақирди, бироқ оломон қулоқ солмади ва шундан кейин полиция куч ишлатишга киришди.

Айни вақтда 10 нафар намойишчи жамоат тартибини бузганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг