Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дўконда икки ёшли бола онасининг сумкасидан қурол топди ва ўқ узди

Дўконда икки ёшли бола онасининг сумкасидан қурол топди ва  ўқ узди

iStockPhoto.com

Американинг Огайо штати Уэверли шаҳрида яшовчи аёл фарзандига кўз-қулоқ бўлмади ва ўзига тегишли бўлган қуролни назоратсиз қолдирди, оқибатда...  

Аёлни ҳар галгидек Walmart дўконидаги чегирмалар ўзига оҳанрабодек тортди. Харид пайтида у шу қадар ҳаяжонландики, ҳатто 2 ёшли боласи қандай қилиб сумкасини ковлаётганини пайқамади. Натижада бола сумкадаги қуролни олиб, тепкини босиб юборди. Тўғри, дайди ўқдан бирорта одам шикастланмади, яъни ўқ фақат шифтга урилган. Аммо гўдак қўрқиб кетганидан йиқилиб, пешонасидан енгил жароҳат олган.

Аёл болани назоратсиз қолдиргани, ҳаётига хавф соладиган шароитни яратганликда айбланиб, қамоққа олинган. Маҳаллий полиция яна бир бор барча қурол эгаларига бундай хавфли нарсаларни сақлашга жуда масъулият билан ёндашиш кераклигини эслатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг