Егор Лигачёв 101 ёшида вафот этди

Собиқ иттифоқ коммунистик партияси марказқўми собиқ котиби Егор Лигачёв 101 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Mash» телеграм-канали хабар берди.
Шифокорлар Лигачёвга икки томонлама пневмония ташхисини қўйишганди.
КП Марказий қўмитасининг энг кекса аъзоси бир неча кун аввал жонлантириш бўлимига ўтказилиб, ўпкани сунъий вентиляциялаш қурилмасига улаб қўйилганди. Шифокорлар Лигачёвда пневмониядан ташқари, кўплаб вегетатив бузилишларни ҳам аниқлашган ва унинг ҳолатини ўта оғир дея баҳолашганди.
Телеграм-канал хабарига кўра, собиқ сиёсатчи яқинда ўзининг 100 йиллигини нишонлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter