Элизабет Трасс — Буюк Британиянинг янги бош вазири!

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс ҳукумат тепасидаги Консерватив партия етакчисига айланди.
У эртага, 6 сентябрда амалдаги бош вазир Борис Жонсоннинг ўрнини эгаллайди.
Партия ички овоз бериш жараёнида Трасс партия аъзоларининг 81 мингдан ортиқ овозини олди. Унинг рақиби — собиқ молия вазири Риши Сунак 60,3 мингта овоз тўплади.
Элизабет Трасс Британия тарихидаги 56-бош вазир, қиролича Елизаветы II давридаги 15-бош вазир бўлди. Трасс ҳукумат тепасига келган учинчи аёлдир: унгача Маргарет Тэтчер (1979–1990 йилларда ҳукумат раҳбари) ва Тереза Мэй (2016–2019) Британияни бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter