Эрон Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонаси мажмуасига зарба берди
АҚШнинг Washington Post нашри маълумотига кўра, Эронга тегишли эканлиги айтилаётган дрон Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонаси мажмуасини нишонга олган.
Нашрнинг икки манбага таяниб хабар беришича, зарба АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) фаолиятига алоқадор объект жойлашган ҳудудга қаратилган бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, икки учувчисиз аппарат Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси мажмуасига тушган. АҚШ ва Саудия Арабистони ҳукуматлари ҳужумни тасдиқлаган, аммо у ерда разведка маркази нишонга олингани ҳақида расмий изоҳ бермаган.
Washington Post бу ҳужумни Эрон учун муҳим натижа сифатида баҳолаган.
Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси бугун «объектга қилинган ҳужум» туфайли барча консуллик учрашувларини бекор қилганини эълон қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter