Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронлик намойишчилар ўлимга ҳукм қилинди

Эронлик намойишчилар ўлимга ҳукм қилинди

Эронда суд полиция ўринбосарини ўлдиришда айбланган бир неча намойишчиларни ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, суд Караждаги Руҳоллоҳ Адамианнинг ўлими билан боғлиқ беш намойишчига ўлим ҳукмини чиқарган. Шу билан бирга, ҳукмлар устидан шикоят қилиш мумкинлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, полиция митинглар давомида яна 11 кишини, жумладан, уч нафар болани ҳибсга олган. Улар миллий хавфсизликни бузишда айбланган, бунинг учун уларга узоқ муддат қамоқ жазоси тайинланган.

Британиянинг Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам намойишларда қатнашгани учун ҳибсга олинганларнинг камида 28 киши қатл этилиши хавфи бўлган маълумотларни тақдим этди.

Ҳукумат намойишчиларга ачинишдан бош тортган. Бундан ташқари, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакиллари намойишчиларни «миллат ва Ислом хавфсизлигига қарши жиноятларда» айблади.

Эронда норозилик намойишлари сентябрь ойида полиция ўринбосари томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этган 22 ёшли Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган. Маҳсанинг оиласи унинг ўлимига полиция ходимларининг калтаклаши сабаб бўлганини даъво қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг